Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Хоразмда ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бевосита танишишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ўтган ҳафтада Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди.






