АсосийSUG'DIYONA

Руҳиятингизга ташқаридан назар ташланг

Саволларнинг «А» жавоб варианти учун — 3 балл, «В» жавоб варианти учун — 2 балл, «С»жавоб варианти учун — 1 балл, агар ҳар учала жавоб варианти тўтри келмаса — 0 балл. 

1.   Тоққа дам олшп учун чиқилганда нима учун бу қадар кўп озиқ-овқат ва ичимликлар олинади? А — тоза ҳавода иштаҳа карнай булади-да; В — бу узига хос очкўзлик бўлса керак; С — бу— исрофгарчиликдан ўзга нарса эмас! 

2.    Катта идишдан пиво қуйиб сотаётган сотувчи навбатда турганларнинг биридан бир коса муздек сув ёки ўрик шарбати келтириб беришни илтимос қилса, унинг мақсади нима деб ўйлайсиз? А — шунчаки, чанқаб кетган бўлиши мумкин-да, бечора, бунинг устига иш вақтида спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас; В — навбатга турганларни бир кулдириб қўяй, деган бўлса керак-да; С — ичкиликка муккасидан кетганларга нима фойда, нима зарар эканлигини тушунтириб қўйишга интилган. 

3.    Ҳамкасбингиз иш вақтида иш жойида ухлаб қолди. Сиз... А — телефон аппаратим билан суратта тушириб, аввал бошқа ҳамкасбларга, сўнг ўзига ҳам кўрсатаман; В — бир оз мизгиб олганидан сўнг йўталиб уйготиб қўяман, яхшимас ахир, гап тегиши мумкин; С — уни уйғотгани бошлиқни хонамга чақириб келаман. 

4.    Жамоат транспортида тасодифан бир танишингизни учратиб қолдингиз. Уни уйингизга меҳмонга таклиф қилгандингиз, у эса узр сўраб таклифингизни рад этди. Шунда сиз... А — қўярда-қўймай уни уйимга олиб бориб, меҳмон қилиб кузатиб юбораман; В — бошқа сафар таклифимни рад этмаслик ваъдасини олиб хайрлашаман; С — шунчаки кўнгил учун айтганимни била туриб борса, бу — гирт аҳмоқлик-ку. 

5.    Нотаниш йўловчи кутилмаганда сизни тўхтатиб, бир неча минг сўм қарз сўради. Сиз... А — унинг мендан пул олиш-олмаслиги — уни бундай қилишга ундаган важига ишонтира олишига боглиқ; В — дуч келган одамга пул беравермайман; С — аҳмоги йўқ, бунақа одамларни яхши биламан, чўпчагини бошқа бировга айтақолсин. 

6.    Рвклама газетасидаги галати эълонга кўзингиз тушди: ««Волга» русумли машинамни нимагадир алмашаман». Сизнинг-ча, эълон берган киши... А — «қармоги»га ким илинишини пойлаб турган, ичидан пишган айёр-ку у; В — ростдан ҳам бунақа машинани нимагадир алмаштирса арзийди; С — ақлдан озган одам эканлигига шубҳа йўқ. 

7.    Эрталабки тиқилинчда автобусда ишга кетаяпсиз. Бир киши оёқ қўйишга жой тополмай кимнингдир оёгини босиб туришга мажбур бўлди. Бу жабрдийда сиз эканлигингизни билмай атрофга олазарак ҳарамоқда. Сиз... А — «Ҳечқиси йўқ, яна бир оз чидай оламан», дейман кўзига тиржайиб боқиб; В — «Келинг, урин алмашиб кўрамиз, зора туришга менинг оёгимдан бошқа жой топа олсангиз», дейман кинояли қилиб; С — «Оёгимни эзиб юбордингиз, нарироқ туринг», дейман жаҳл билан. 

8.    Бадиий фильм кулминацион нуқтасига етай деганда тугаб қолди ва уни суратга олишда ипггирок этган актёр ва техник ходимлар рўйхати чиқа бошлади. Сиз... А — кулминацион ечимни ўзим ўйлаб топишимга имкон беришди, деб ўйлайман; В — фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёр ўзларини жуда ақлли одам деб ҳисоблаб юборишганлари учун шу тариқа томошабинларнинг гашига тегишни ўрганиб олишган, деган фикр ўтади хаёлимдан; С — фильм бўлгандан кейин боши ва охири, мантиқий ечими бўлиши шарт! Бу истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш билан баробар.

9.    Ойнаи жаҳон орқали лотореянинг навбатдаги ўйини бўляпти. Сизнинг қўлингиздаги лотореянинг атиги битта рақами автомобиль ютиб олишингиз учун мос келмай қолди. Сизнингча бу... А — шунчаки бу сафар омад чопмаганлиги; В — ҳар доимги омадсизликдан яна бир нишон; С — ўзи умуман ҳаётим омадсизликка тўлалигининг исботи. 

10. Меҳмонга борганжойингиздадастурхонга сиз ёқтирмаган таомни тортишди... А — мезбон ва унинг бекасини мақтаб, томоқдан ўтгунича табассум билан ейишга ҳаракат қиламан; В — қорним тўқлигини баҳона қилиб, бир-икки қошиқ билан чегараланаман; С — бу таомни умуман ёқтирмаслигимни очиқ-ойдин айтишга мажбур бўламан.

Тўплаган балларингизни ҳисоблаб чиқинг. 

21 дан 30 баллгача: Сиз анчайин оптимист одам кўринасиз… Ўзингизча ҳар қандай муаммони табассум билан кутиб олиб, кулги билан кузатиб қўяман, деб ўйлайсиз. Кўпинча бунинг уддасидан чиқасиз ҳам. Бироқ бу айрим ҳолларда сизга панд бериб қўйиши мумкин. Натижада ўзингизни камситилган, алданган ва ношуд ҳис қилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Айниқса, ўзгаларнинг нигоҳида «ножилдий», «ҳамма нарсага кўникиб кетаверадиган» бўлиб кўринганингизда ўзингизни кечира олмаслигингиз турган гап. Руҳиятингизда ҳазил-мутойибага жой бисёр, бироқ уни ҳар замонда жидаийлик билан рандалаб туришни унутманг.

11 дан 20 баллгача: Сиз ҳазил-мутойибани ҳам, жидаий қарорларни ҳам ўз ўрнида қўллашга интиладиган кишилар сирасига кирасиз. Ҳаддан ошган ҳазил, сиз учун жуда қўпол ва беўхшов туюлиши шундан. Шунга қарамай айрим ҳолатларда ҳазил қиламан деб қўполлик қилиб қўйишдан, жқлдий бўламан деб оддий ҳазилни нотўғри қабул қилишдан эҳтиёт бўлинг. Кўтаринки кайфият улашишнинг энг яхши усули — ҳазилни тушунадиган яқинларингиз билан суҳбатлашиш. 

6 дан 10 баллгача: Ҳатто руҳиятингиз яхши кайфият билан тўлиб тошганда ҳам ўзингизга, хатти-ҳаракатингиз ва гапираётган гапингизга нисбатан ўта талабчансиз. Атрофингиздагилар ортиқча ҳазил қилишига йўл қўймайсиз, мабодо бундай ҳолатлар юз берса, аччиқ киноя билан жавоб қайтаришдан ҳам тортинмайсиз. Бироқ унутманг, ҳазил-мутойиба — руҳиятингиз нақши ҳисобланади. Унинг ўз гўзаллиги, ўз аҳамияти мавжуд. Ута жиддийлик кишиларни сизга яқин бўлишига тўсқинлик қилиши, уларни сизга бўлган ишончи доимий шубҳа остида бўлишига олиб келиши мумкин. 

0 дан 5 баллгача: Сиз ўта зиқна ва одамови кишисиз! Сиз билан дўст тутинганлар жуда кам эканлиги (аксинча, йўқлиги), ҳеч қайси даврага қўшила олмаганингизга сира ҳайрон бўлманг. Феълингизни айрим қусурлардан тозалашга уриниб кўринг. Ахир яхши гап жон озиги, ҳазил-мутойиба киши руҳиятидаги чигалликларни ёзиб юборувчи хусусиятга эга. Бу ҳақда обдон ўйлаб кўринг! «Руҳият манзили» туркумининг навбатдаги психологик тести оила мавзусига мурожаат қилади. Биринчи ўнталик саволлар кучли жинс вакиллари — эркаклар учун тузнлган бўлиб, ундаги саволлар уларнинг турмуш ўртоги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билишга қаратилган. Кейинги ўнталик саволлар эса нозик жинс вакилалари — муҳтарама аёлларимиз учун тузилган бўлиб, унда ҳам умр йўлдошлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларига оид саволлар жамланган. Тўгри, тест натижалари шартли равишдаги таҳлил натижалари ва у айрим кишиларга бир оз эриш туюлиши мумкин. Бироқ ҳар бир жавоб замирида асл қиёфа ва тан олинмаган ҳақиқат борлигини  унутмаслик  лозим..

    Бошқа янгиликлар