АсосийБу қизиқ

Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари

Darakchi.uz журналисти Бўстонликдаги кўпкари мусобақасида бўлди.

'Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари'ning rasmi

Қиш келиб ва бир қатор шахсий ва шахсий бўлмаган сабаблар билан шаҳар шовқинларидан четроқ жойга ҳам, аввалгидек саргузаштли ҳеч жойларга фотоматериал тайёрлаш учун чиқмаётгандим. 

Қорли кунларнинг бирида устозим Ҳусниддин Ато Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига Кўпкарини суратга олишга таклиф қилиб қолди.

Иш столидан димиққанимданми? Фотокамера ва кенг далалар ўзига тортдими? Ҳозирги соғлиғимдаги сабаблар боришимга тўсқинлик қилса-да, боришга қарор қилдим. Ҳали ерга ёруғ тушмай Буюк ипак йўли метрода учрашиб яна бир сураткаш Оқил аканинг машинасида қайдасан Бўстонлиқ деб йўл олдик.

Йўл бўйи узоқ вақтдан бери кўришмаганимиз учун суҳбат тўхтамади. Навигатор орқали тоғли қишлоқ кўчаларида адашиб айланиб топиб бордик. Борганимизда соат тонгги 9 эди. Ҳали Кўпкари бошланишидан дарак йўқ, бир ерда кўчма овқатланиш жойи шашликларни сихлаб, овқатланиш учун стол стуллар қўйса, бир томонга отлар учун эгар, қамчи, тақа сотувчилар расталарини ёйишаётганди. Кутдик.

Бу орада отлар миниб келинмаслигини юк машиналарига ортиб келинишини, яхшилаб дам олдирилишини билдим. Тушга яқин одамлар кўпайиб кетди. Биз ҳам марра қаерда бўлиши қаерда турсак кадрлар учун яхши қаерда чавандозларга халақит қилмаслигимизни ўргандик. Ора-орада оқ қопсумка ва термоз кўтарган эркаклар чой, қаҳва ёки писта ёки семичка таклиф қилиб юрарди. Майдон катта биз ўрганиб уёғ-буёғига ўтгунча микрофон ва овоз кучайтиргичлар томоша саҳнаси ўрнатилиб бўлди. Келганимизда ерда қалин бўлмаган қор бор эди. Бир тарафдан кун исиса бир тарафдан отлар ўтиб қайтиб Кўпкари бошлангунча ер лой майдонга айланди қолди. Нафақат отлар юрган ер биз марра ортида ўрнашган ер ҳам лой.

Ер ҳам юмшоқ лойлар чавандозлар чопгани сари ҳамма ёққа сачрайди. Майдонга чавандозлар бирин-кетин кириб келди.

Отларнинг ғўддай товони ерга теккан сари майдон титраб, томошабинлар қалбида қурғоқчил даштнинг қадимий руҳи уйғонади. Кўпкари — бу шунчаки беллашув эмас. Бу — жасорат, эпчиллик ва ғурур синови.

Суратларда гавдаланаётган йигитлар бир қўлда жилов, бир қўлда улоқни маҳкам тутиб, шамолдай отиладилар. Ҳар бир ҳаракат — йиллар давомида ўргатилган маҳоратнинг, шижоатнинг ва от билан эгасининг ажралмаслигини кўрсатувчи манзара.

Чавандозлар тўқнаш келган лаҳзаларда майдонда ғала-ғовур авжига чиқади. Томошабинлар эса ҳар бир бурилиш, ҳар бир талашувни қувонч ва ҳаяжон билан кузатади. Йигитларнинг кўзида ғалаба шижоати, отларда эса эгасига садоқат акс этади.

Мусобақа давом этар экан, қуёш уфққа энгашади. Лой сачраган юзлар, терга ботган отлар ва ғалаба сари интилган юраклар — буларнинг барчаси фотограф кадрларида абадийлашади. Ҳар бир сурат — асрлар давомида яшаб келаётган анъананинг бир бўлаги.

Кўпкари — халқнинг руҳи, йигитларнинг жасорати ва даштнинг чексиз овози. Суратлар эса шу руҳи ёритувчи гувоҳликдир.

Кўпкари тугар тугамас, қайтдик, кун ботмай шаҳарга қайтиш керак. Тиззамгача лой, қалбимда кўпкаридан бир дунё таассурот ва ҳеч бўлмаса бир марта кўпкарида от чоптириш истаги билан уйга қайтдим.

Фазилат Соиб

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 11:19

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:58

    Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

    Ўзгидромет бугун, 24 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Маск Ойда сунъий йўлдошлар учун электромагнит катапулта қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 23.02.2026 04:29

    Маск Ойда сунъий йўлдошлар учун электромагнит катапулта қуришни режалаштирмоқда

    Илон Маск Ойда сунъий интеллект инфратузилмасини яратиш ва сунъий йўлдошларни космосга арзонроқ учириш учун электромагнит катапулта қуриш ғоясини илгари сурди.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.02.2026 00:34

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

    “Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйича 21-22 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ҳокимлар Лондонда малака оширади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 09:44

    Ҳокимлар Лондонда малака оширади

    Ўзбекистон шаҳар ва туманлари ҳокимлари Британияда қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этади. Бу бўйича келишувга эришилди.

    'Эрон валютаси рекорд даражада қулади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.02.2026 06:46

    Эрон валютаси рекорд даражада қулади

    Эрон миллий валютаси риал эркин бозорда ўз тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этди.