АсосийСпорт

Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова АҚШнинг Техас штатида ўтаётган WTA 250 ATX Open турнирини ғалаба билан бошлади.

'Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди'ning rasmi

Раҳимова мусобақанинг илк босқичида дунёнинг 65-ракеткаси, венгриялик Анна Бондарни 6/3, 7/5 ҳисобида мағлуб этди.

95 дақиқа давом этган учрашувдан сўнг ўзбекистонлик теннисчи кейинги босқичга йўл олди.

Энди у чорак финал йўлланмаси учун россиялик Оксана Селехметьевага қарши кортга чиқади. Учрашув 25 февраль куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар