1

Самарқандда АҚШлик педиатрлар чақалоқлар реанимацияси бўйича семинар ўтказди

САЛОМАТЛИК 13.11.2014, 17:58
Самарқандда АҚШлик педиатрлар чақалоқлар реанимацияси бўйича семинар ўтказди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Евроиттифоқ, ЮНИСЕФ ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Чақалоқлар реанимацияси бўйича ўтказилган семинарда вилоятдаги туғруқ мажмуалари ходимлари, тиббиёт муассасалари ўқитувчилари иштирок этди.

Семинарда лойиҳа иштирокчилари, Америка педиатрлар академияси профессорлари Жорж Бенет, Кэролайн Рич Дэнсон ҳамда маҳаллий тренерлар томонидан янги туғилган чақалоқлар реанимацияси, шу даврда кўп учрайдиган хасталикларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича маърузалар ўқилиб, интерфаол усулларда машғулотлар ўтказилди.

Ушбу семинарнинг ҳар бир иштирокчисига ҳамкорлар кўмагида нашр этилган, кейинги йилларда хорижда шу соҳада олиб борилган изланишлар натижалари, туғруқхона ходимлари учун мўлжалланган “Чақалоқлар реанимацияси” номли қўлланма тарқатилди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1