Дональд Трампга тегишли компания Австралиянинг Gold Kost ҳудудида баландлиги 335 метр бўлган Trump “International Hotel” , “Tower” қурилишини эълон қилди. Эрик Трампга кўра, бу компаниянинг мамлакатдаги илк расмий лойиҳаси бўлади.
Минора баландлиги Лондондаги “The Shard” биносидан ҳам ошади. 91 қаватли иншоотда 285 та меҳмонхона хонаси ва 272 та ҳашаматли квартира, шунингдек, ресторанлар, дўконлар ва пляж клуби жойлашади.
Лойиҳа инвестори сифатида “Altus Property Group” иштирок этмоқда, қурилиш 2026 йил августда бошланиши режалаштирилган.
Айни пайтда лойиҳа манфаатлар тўқнашуви ва бошқа йирик осмонўпар бинолар билан рақобат сабаб жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.






