АсосийJamiyat

Бош прокуратура Президент девони собиқ мансабдорининг жинояти бўйича маълумот берди

'Бош прокуратура Президент девони собиқ мансабдорининг жинояти бўйича маълумот берди'ning rasmi

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи “товламачилик, фирибгарлик, пора олди-бердиси” билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича Darakchi.uzга маълумот тақдим этди. Унга кўра, келтирилган жиноят ва тергов-суриштирув тавсилотлари 2014 йилга оидлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2014 йил 19 февралдаги ҳукмига кўра, Дустов Асатулла Исмаилович 1963 йил 20 июнь куни Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси умумий бўлимининг экспедиция мудири лавозимида ишлаган. 

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор модда ва бандлари бўйича, хусусан:

25,165-моддаси 3-қисмининг «а,в» бандлари, 

165-моддаси 3-қисмининг «а,в» бандлари, 25,168-моддаси 

3-қисмининг «а,в» бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг «а,в» бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари, 28,211-моддаси 3-қисмининг «а,б,в» бандлари, 242-моддасининг 1-қисми, 

243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Шунга кўра, Дустов Асатулла Исмаилович 3 (уч) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб,18 (ўн саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бошқа янгиликлар