Кеча Қашқадарёда “Ласетти” ва “Нексия” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз нафар шахс тан жароҳатлари олган.
Аниқланишича, 31 октябр куни соат 21-40 да фуқаро Н.Х. ўзининг бошқарувидаги фуқаро Ш.Ж.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини ишончнома орқали Қарши-Еттитом 4Р87 автомобил йўлининг Еттитом йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ушбу йўлнинг 50 километрида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.З. бошқарувидаги МЧЖга тегишли “Нексия” русумли автомашинани йўлига чиқиб кетган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Натижада “Нехиа” автомашина ҳайдовчиси Р.З. ва йўловчилар С.У., Э.Р., С.К.лар ҳамда “Ласетти” автомашина ҳайдовчиси Н.Ҳ. ва йўловчилар Д.С., М.Р., Г.Н., Н.Н.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда ва натижасига кўра Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддаси тартибида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...13.12.2022, 10:49
Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...