АсосийJamiyat

Чироқчида “Зил” ва “Тико”нинг тўқташуви икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

'Чироқчида “Зил” ва “Тико”нинг  тўқташуви икки кишининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Кеча, Қашқадарё вилоятида “Зил” ва “Тико” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Келтирилишича, 31 октябрь куни соат 10:30ларда “Шурбозор-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг Чироқчи тумани, “Қорабуруғ” қишлоғи ҳудудидан чиқиб келувчи 4К-84 йўлини 4Р-342 автомобил йўли билан туташувчи қисмида Шодиев Тоир ўзининг бошқарувида бўлган “Тико” русумли 85 М 417 ВА давлат рақами автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб, ўз йўлида келаётган Бердиёров Бекзод Абдураззоқовичнинг бошқарувида бўлган “Зил” русумли  давлат рақами 70 О 797 ЕA бўлган автомашина йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда, “Тико” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Т.Шодиев ва унинг автомашинасида йўловчи сифатида келаётган У.Боймировлар ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, “Тико” русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган Холёрова Ўразгул Мустафоевна, Холёров Актам Авлаёрович ва Авлаёрова Мухлиса Актам қизи турли даражадаги тан жароҳатлари билан Чироқчи туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлар.

Бошқа янгиликлар