Чироқчи туманидаги мактабда ўқув-табия ишлари бўйича директор ўринбосари ўқувчини қаттиқ ҳақорат қилганликда ва урганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ХТБ маълум қилган.
Келтирилишича, 2019 йил 25 октябрь куни Чироқчи туманидаги 89-умумий ўрта таълим мактабининг 8-”б”синф ўқувчиси Холдоров Жамшидни мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев синфхонадаги ўқувчилар олдида урган ҳамда шаъни ва қадр-қимматини ерга урувчи ҳақоратли гапларни айтган.
Шу сабабли ўқувчининг бобоси Х.Тўраев мактабга келиб А.Худайбердиевга нисбатан у айтган ҳақоратли гапини исботлаб беришини, агар исботлаб бермаса унга нисбатан эътироз билдириб тегишли жойларга мурожаат қилишини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев қаерда эканлиги суриштирилганида, 2019 йил 28 октябрь куни соати 12-00дан туман тиббиёт бирлашмасидаги терапия бўлимида ётиб даволанаётганлиги аниқланди.
А.Худайбердиев билан суҳбат ўтказилганда, ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини урмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлигини айтди.
89-умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев касалхонадан чиққандан кейин фаолияти тўлиқ ўрганилиб, амалдаги қонунчиликка асосан чора кўрилади.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли ўрганишлар давом эттирилмоқда.