АсосийJamiyat

Хатирчида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолати аниқланди

'Хатирчида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. турмуш ўртоғи С.А.нинг номига “I.B.” МЧЖни ташкил этиб солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қасддан яшириб келганлиги аниқланган.

Хусусан, харидоргир маҳсулотлар сотувидан тушган  2,6 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузиб келганлиги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик мақсадида, амалга оширган товар айланмасини ҳисоботларида камайтириб кўрсатиб, жами 196,4 млн. сўмни яширган.

Мазкур ҳолат юзасидан “I.B.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар