1

«МТС» мобил интернет-мессенжерни чиқаришга тайёрланмоқда

HI-TECH 19.01.2015, 12:46
«МТС» мобил интернет-мессенжерни чиқаришга тайёрланмоқда

«МТС» ходимлари ўз смартфонларида интернет орқали қўнғироқлашиш ва матнли хабарлар юбориш имконини берувчи RCS (Rich Communication Suite) стандартини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда компания вакили Дмитрий Солодниковга таяниб, «Ведомости» хабар берди.

Оддий абонентлар учун ушбу стандарт 2015 йил июнида очилиши кўзда тутилган, дастлаб у фақат Москвада мавжуд бўлади. «МТС» тармоғи ичида қўнғироқ қилиш ва хабар жўнатиш бепул бўлади, бошқа операторлар тармоғига чиқиш оддий қўнғироқ ва SMSлар каби тарифланади.

Янги сервис учун «МТС» 100 миллион рублдан ортиқ инвестиция киритди.

RCS дастурини Android ва iOS бошқарувидаги смартфонларга юклаб олиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1