1

Президент “Ишонч телефони”га мурожаат қилган фуқаро “Beeline”га адашиб ўтказган пулларини қайтариб олди

HI-TECH 17.11.2019, 15:46
Теглар: алоқа компанияси, тўлов
Президент “Ишонч телефони”га мурожаат қилган фуқаро “Beeline”га адашиб ўтказган пулларини қайтариб олди

Сариосиё тумани “Боғиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Минглибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони”га “Beeline” алоқа компанияси фаолиятидан норози бўлиб мурожаат қилди, деб хабар берди xs.uz сайти. 

Фуқаро мурожаати асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бирлашмаси қуйидагиларни аниқлади.

Маълум бўлишича, З.Минглибоевнинг телефон рақамига 1 113 000 (бир миллион бир юз ўн уч минг) сўм пул ортиқча тўланган. Фуқаро алоқа компаниясига ортиқча пулни қайтаришни сўраб мурожаат қилганда, унга ўзининг номига очилган банк пластик карточкаси ёки банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб бериш билдирилган. Аммо фуқаро ўзининг банкда шахсий ҳисоб рақами ва пластик карточкаси йўқлиги, янгидан очиш имкони мавжуд эмаслиги, чунки 1-гуруҳ ногирони эканини айтган. Бунга жавобан алоқа компанияси ходимлари пулни қайтаришнинг бошқа йўли йўқлигини таъкидлашган.

З.Минглибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони”га мурожаатидан сўнг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бирлашмасининг аралашуви билан фуқаронинг жисмоний имкониятлари чекланганлиги инобатга олиниб, алоқа компанияси ортиқча тўланган пулни томонларнинг розилиги билан унинг туғишган опаси Г.Минглибоеванинг банк пластик карточкасига ўтказиб берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1