АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун об -ҳаво қандай бўлиши айтилди

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати пасаяди.

'Бугун об -ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30–35 даража атрофида, жанубда эса 37 даражагача бўлади.

Бугун, 29 июнь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 июль куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади.

2 июль куни марказий вилоятларнинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, 3 июль куни эса Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32–34 даража бўлади.

Эртага, 30 июнь куни вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 30–32 даража бўлади.

1–3 июль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат 2 июль куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан кундузи 31–34 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар