АсосийЖиноят

Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 1984 йилда туғилган фуқаро Чуст туманида яшовчи 4 нафар шахсни ноқонуний йўллар билан ҳаж сафарига жўнатиш эвазига 26 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар