Сергели тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Аслбек С. 52 ёшли Интизор Б.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Интизор Б. 2015 йилнинг январь ойидан март ойигача бўлган давр мобайнида Аслбекка Тошкент вилояти Зангиота туманидан 6 соток ер майдонини харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг учун у Аслбекдан 3.000 АҚШ доллари олган, аммо ваъдасига хилоф қилиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Интизор Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.