АсосийJamiyat

Қибрайдаги 25-сонли боғчада болаларнинг 184 млн. сўмлик “ҳаққи”га хиёнат қилинди

'Қибрайдаги 25-сонли боғчада болаларнинг 184 млн. сўмлик “ҳаққи”га хиёнат қилинди'ning rasmi

Қибрай туманидаги 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан 25-сонли МТМда ўтказилган терговга қадар текширувда, МТМ хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 33 хил турдаги 21,6 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари камомади ҳамда 2018-2019 йилларда 134,7 млн. сўмлик гўшт ҳамда 24 млн. сўмлик сут маҳсулотлари муассаса тарбияланувчиларига берилмасдан жами 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар