АсосийJamiyat

Кеча 6 нафар одам ис газидан заҳарланди

'Кеча 6 нафар одам ис газидан заҳарланди'ning rasmi

 

Кеча, 24 ноябрь куни яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Келтирилишича, Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 6 нафар фуқаро (2 нафар эркак, 3 нафари аёл, 1 нафари вояга етмаган қиз) газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохона ёткизилган. 

Ушбу холатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув харакатлари олиб борилмокда.   

“Ҳурматли фуқаролар!!! 

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз!” — дея, огоҳлантирмоқда Бош прокуратура.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар