АсосийJamiyat

Чироқчида “пақилдоқ” пақиллатган ўқувчини жазолаган ўқитувчи ишдан ҳайдалди ва жаримага тортилди

'Чироқчида “пақилдоқ” пақиллатган ўқувчини жазолаган ўқитувчи ишдан ҳайдалди ва жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Мактабда ноъмалум шахс ўқувчига куч ишлатди” сарлавҳали видеоролик жойлаштирилди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Унга кўра, мазкур воқеа жорий йилнинг 7 декабрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Аниқланишича, жорий йилнинг 23-ноябрь куни Чироқчи туманидаги Давлат 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси А.Қ мактаб ховлисида ҳамда мактаб биносида пиротехника воситасидан фойдаланиб, атрофдаги ўқувчиларни қўрқитган ва ваҳимага тушишига сабаб бўлган. Шундан сўнг 6-синф раҳбари Р.А ўқувчи А.Қнинг  чўнтагида икки қути пиротехника воситаси бор эканлигини синфдошларидан эшитади ва уни тушунтириш ишлари олиб бориш учун ўқитувчилар хонасига олиб бормоқчи бўлади, ўқувчи бундан бош тортади. Шундан сўнг мактаб ўқитувчиси Ж.Ҳ ўқувчи А.Қни ўқувчилар хонасига олиб бориш мақсадида унга нисбатан қўпол харакат қилган, мактабнинг иккинчи қаватидан биринчи қаватга судраб тушган.

Ўқитувчи Ж.Ҳга нисбатан Чироқчи тумани Маъмурий суди томонидан иш очилди. 7 декабрь куни Чироқчи туманидаги Давлат 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими вакиллари, ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ҳамда ота-оналар иштирокида очиқ суд бўлиб ўтди. Суд ҳукмига кўра ўқитувчи Ж.Ҳ Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10(ўн) баробари миқдорида жарима белгиланди.

Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2019 йил 7 декабрдаги 87-К сонли буйруғига кўра Ж.Ҳ билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 97-моддаси 1- бандига асосан бекор қилинди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар