Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “HUMAN хусусий бандлик Агентлиги” МЧЖ раҳбари Ш.Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши бўйича айблов хулосаси Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 11.12.2019 йилда тасдиқланиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбланувчи Ш.Файзуллаевга тегишли бўлган хонадонлар, автомашиналар, қимматбаҳо мол-мулклар хатланган ва нақд пуллар олиниб, ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган.
Мазкур жиноят ишидан жабрланувчиларга зарарни тўлик қоплаш мақсадида«HUMAN хусусий бандлик Агентлиги» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан фуқаролардан олинган жуда кўп миқдордаги пул маблағлари 11 та хўжалик юритувчи субъектларга турли-хил йўллар билан кўчириш орқали ўзлаштирилган қисми тадбиркорлик субъектлари ва бошқаларга нисбатан жиноят ишини қўзғатган холатда алоҳида иш юритувга ажратилди.
Ҳозирда тергов ва судда кўрилаётган жиноят ишлари доирасида ҳамма жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплаш чоралари кўрилмоқда.