“Facebook” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Дилмурод Саидов саҳифаси орқали ўзи билан боғлиқ суд қарорларидан норози бўлиб бир нечта “пост” эълон қилган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, Фуқаро Д.Саидовнинг суд қарорларидан норози бўлиб, “Facebook” ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарлари, шунингдек Бош прокуратурага йўллаган мурожаати жиноят иши ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг 30.07.2009 йилдаги ҳукмига кўра, Д.Саидов ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 12 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 11.09.2009 йилдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 06.09.2019 йилдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгартирилиб Д.Саидовга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 11 йил муддатга қисқартирилган.
Д.Саидов мурожаатида,тергов ва суд бир ёқлама олиб борилганлиги,асоссиз айбланганлиги ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштирмаганлигини билдирган.
Бош прокуратура томонидан жиноят иши ўрганиб чиқилди. Суд томонидан Д.Саидовнинг ҳаракатлари тўғри квалификация қилиниб, унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинланган.
Жиноят ишини ўрганиш натижасига кўра, суд қарорларига нисбатан протест келтириш учун асослар топилмади.