АсосийJamiyat

Чилонзорда 99 ёшли онахонга биопаспорт қилиб берилди

'Чилонзорда 99 ёшли онахонга биопаспорт қилиб берилди'ning rasmi

Чилонзор тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари туманда яшовчи 99 ёшли фуқарога биометрик паспорт топширишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Яқинда Чилонзор тумани МваФР бўлимига 99 ёшли Муаззам Каримованинг қариндошлари мурожаат қилиб, эски нусхадаги паспортни ўрнига биометрик паспорт олишда ёрдам сўрашди. Ёшлари катта бўлганлиги сабабли, Муаззам Каримова бўлимга кела олмадилар. Муаззам Каримованинг уйига МваФРБ ходимлари гуруҳи биометрик маълумотларни олиш кўчма станция билан келишди. Ходимлар паспорт тез орада тайёр бўлишини маълум қилдилар.

Кекса ёшларига қарамасдан Муаззам-ая меҳмонлар билан узоқ суҳбат қилиб, уларга узоқ умр кўриш сирлари, хусусан, соғлом турмуш тарзи ҳақида гапириб берди. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари Муаззам-ая ва унинг қариндошларини кириб келаётган янги йил билан табрикладилар ва кейинги йил албатта юз йиллик юбилейларига совғалар билан келишларини ваъда қилишди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар