1

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосарлари маълум бўлди (фото)

СИЁСАТ 20.01.2020, 11:01
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосарлари маълум бўлди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғииши бўлиб ўтмоқда. Сал аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери тайинланди.

Кун тартибидаги кейинги масала — Олий Мажлис Қонунучилик палатаси Спикер ўринбосарларини сайлашга киришилди. Унга кўра 6 та — 1 та биринчи ўринбосар ва 5 та ўринбосар сайланади. Шунга кўра номзодлар номи эълон қилинди ва овозлар натижасига кўра ўринбосарлар сайланди.

Дастлаб, Миллий Тикланиш партиясидан вакил Акмал Саидов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосарлигига номзод этиб кўрсатилди. 147 та овоз билан Акмал Саидов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. 

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунучилик палатаси Спикери ўринбосарлари аниқлаб олинди.

Унга кўра:

Актам Хайитов ЎзЛиДеПдан 149та овоз билан;

 

Алишер Қодиров Миллий Тикланиш партиясидан 145 та овоз билан;

Наримон Умаров Адолат партиясидан 146 та овоз билан;

 Улуғбек Иноятов ЎзХДПдан 137та овоз билан;

 Борий Алихонов ЭкоПартиядан 139та овоз билан Парламент Спикери ўринбосарлари этиб сайланди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1