АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан икки томонлама ҳамкорликнинг кенгайиши ва янги лойиҳаларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

'Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янада мустаҳкамланади'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Южсян билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, икки давлат алоқаларининг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Хитой Халқаро коммуникация маркази Ўзбекистон–Хитой муносабатларини ривожлантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Учрашувда таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Томонлар яқин алоқаларни давом эттириш, қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш ва истиқболдаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш зарурлигини қайд этди.

Бундан аввал Саида Мирзиёева ACWA Power компанияси раиси ва Vision Invest компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан ҳам учрашув ўтказиб, энергетика, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар йўналишидаги лойиҳаларни муҳокама қилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Ислом цивилизацияси марказини очди ва ифторликда иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2026 18:07

    Президент Ислом цивилизацияси марказини очди ва ифторликда иштирок этди

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этди. Тадбирда маҳаллий ва халқаро жамоатчилик вакиллари қатнашди.

    'Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2026 09:17

    Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди

    Ўзбекистон бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза тўғри келаётган бўлса-да, баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич икки баробар юқори.

    'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2026 10:04

    Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

    Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36