АсосийСиёсат

Келгуси йилда пахта етиштириш ҳажми оширилади

Президент кимё саноати бўйича тақдимотда келаси йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилингани ҳамда бунинг учун ўғит таъминотини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

'Келгуси йилда пахта етиштириш ҳажми оширилади'ning rasmi

3 декабрь куни ўтказилган тақдимотда давлат раҳбари кимё саноатида ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш, таннархни камайтириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. 2030 йилгача тармоқ ҳажмини икки баробарга ошириш, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни сезиларли кенгайтириш режалаштирилган.

Ҳозирда қиймати 1 миллиард долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда, яна 4,5 миллиард долларлик ташаббуслар шакллантирилган.

Тақдимотда айрим йирик корхоналарда эскирган қувватлар энергия сарфини ошираётгани, натижада маҳсулот таннархи ва рақобатбардошлиги пасаяётгани қайд этилди.

Азотли ўғитлар таннархининг ярмидан кўпи энергия харажатларига тўғри келаётгани алоҳида таъкидланди.

Соҳада энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, жараёнларни рақамлаштириш ва харажатларни қисқартириш муҳимлиги айтилди.

Жорий йилда Тошкент, Навоий ва Жиззахда юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи лойиҳалар ишга тушди.

Келгуси йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш режасидан келиб чиқиб, фосфорли ўғитлар захирасини шакллантириш, ишлаб чиқарувчиларни сульфат кислотаси билан тўлиқ таъминлаш вазифаси берилди. Фермерларга имтиёзли кредитлар ажратиш жараёнини тезлаштириш зарурлиги ҳам қайд этилди.

Президент кимё саноатини стратегик тармоқ сифатида баҳолаб, ички бозор барқарорлигини таъминлаш, экспортни ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги бўйича гапирди'ning rasmi

    Сиёсат 03.12.2025 13:34

    Жамшид Қўчқоров бюджет тақчиллиги бўйича гапирди

    Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири бюджет тақчиллиги ҳақида фикр билдирди.

    'Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 02.12.2025 17:06

    Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими бўлди

    Жиззах вилоятида ўтказилган навбатдан ташқари сессияда Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган номзод вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

    'Президент Жиззахдаги Автомобилсозлик муҳандислик мактабини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 02.12.2025 14:41

    Президент Жиззахдаги Автомобилсозлик муҳандислик мактабини кўздан кечирди

    Бу ерда “BYD Uzbekistan Factory” ва “ADM Jizzakh” корхоналари билан малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилган.

    'Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтиш учун АИИИБдан 500 миллион доллар олади'ning rasmi

    Сиёсат 02.12.2025 09:54

    Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтиш учун АИИИБдан 500 миллион доллар олади

    Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ўзбекистон ҳукумати барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида 500 миллион долларлик келишувни имзолади.

    'Президент экологик вазиятни яхшилаш учун муҳим топшириқлар берди'ning rasmi

    Сиёсат 02.12.2025 09:23

    Президент экологик вазиятни яхшилаш учун муҳим топшириқлар берди

    Хўш, Ўзбекистон етакчиси қандай топшириқларни берган?

    'Европа Иттифоқи делегацияси: “Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ўта қимматли ва стратегик аҳамиятга эга”'ning rasmi

    Сиёсат 28.11.2025 13:41

    Европа Иттифоқи делегацияси: “Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ўта қимматли ва стратегик аҳамиятга эга”

    Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро шерикликлар бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегация Президент Шавкат Мирзиёев қабулидан сўнг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.