1

“MITSUBISHI” фазовий электростанция барпо этмоқчи

HI-TECH 19.03.2015, 15:12
“MITSUBISHI” фазовий электростанция барпо этмоқчи

“Mitsubishi” компанияси ҳаво орқали 500 метр масофага 10 киловатт микротўлқинли энергияни узата олгани ҳақида хабар берди. Электрга айлантирилган фазовий қувватдан ердаги ёруғлик диодли чироқларни қувватлантириш учун фойдаланилди. Бу ҳақда xabardor.uz хабар беради.

“Mitsubishi Heavy Industries” (MHI) компанияси электр қувватини ҳеч қандай симсиз масофага узатган биринчи компания эмас. Сал олдинроқ Япония аэ
рокосмик тадқиқотлар агентлиги 1,8 киловатт энергияни 55 метр масофага симсиз узатгани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо “MHI” биринчи бўлиб катта миқдордаги электр токини узата олишнинг уддасидан чиқди.

Компания ердан 36000 километр баландликка кўплаб қуёш сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирмоқда. Фазовий электростанция тўпланган қуёш энергиясини микротўлқинларга айлантиради ва ерда жойлашган ректенна деб номланувчи қурилмаларга узатади. Улар эса қабул қилинган микротўлқинларни электрга айлантиради. “Deutsche Welle”нинг хабар беришича‎, “Mitsubishi” фазовий электростанция лойиҳасини 2030 йилга бориб амалга оширади.

Мазкур технология оддий электр тармоқлари етиб бормаган ҳудудлар ва оролларни электр билан таъминлашда катта ёрдам беради.

Фазовий электростанциялар томонидан ишлаб чиқарилган электрдан электромобилларни қувватлантириш учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Таҳлилчиларнинг фикрича, айнан қувватловчи станцияларнинг йўқлиги боис электр автомобиллар саноати ўта суст ривожланмоқда. Фазовий энергетика эса бу муаммони ҳал қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1