1

Chevrolet компанияси янги авлод Spark автомобилини тақдим этди (видео)

HI-TECH 02.04.2015, 15:44
Chevrolet компанияси янги авлод Spark автомобилини тақдим этди (видео)

Chevrolet компанияси Нью-Йорк автосалонида Spark компакт-карининг янги авлодини намойиш этди. Motor.ru’нинг хабар беришича, автомобилнинг ташқи кўриниши ўзгарган, двигателлар гаммасига янги, янада кучлироқ агрегат қўшилган, таъминотлар рўйхатида эса замонавий фаол хавфсизлик тизимлари бор.

Автомобиль Opel Karl ва Vauxhall Viva моделлари билан умумий платформада ишлаб чиқилган. Америка компанияси янги Spark’нинг габарит ўлчамларини маълум қилганича йўқ, бироқ бир нарсани – янги машина аввалги авлод моделларидан 40 миллиметрга пасайгани, шу сабаб ўз аэродинамикасини яхшилагани айтилди. Эски Spark’нинг баландлиги 1549 миллиметрга тенг эди.

Chevrolet ўзининг ушбу янги компакт-кари узунлигини ҳам маълум қилганича йўқ. Янги автомобиль узунроқ кўриниш олган, бироқ айнан қанчага узайгани номаълум. Ғилдираклар базаси ҳам кенгайган. Эски Spark’нинг узунлиги 3675 миллиметрга тенг эди. Шу платформадаги Opel Karl’нинг узунлиги эса 3680 миллиметрга, ғилдираклар базаси кенглиги эса 2380 миллиметрга тенг.

“Карл” ва “Вива”дан Spark янги, ҳажми 1,4 литрли, Ecotec оиласига мансуб янги двигатель олди – бу эски Spark’нинг энг бақувват, 84 от кучига эга двигателидан ҳам кучлироқ. Янги Spark’нинг агрегати 98 от кучига эга. Chevrolet ўзининг янги Spark’ини яна қандай двигателлар билан таъминлаши ҳозирча аниқ эмас.

Автомобилнинг динамик кўрсаткичлари ҳам маълум эмас. Компаниянинг маълум қилишича, янги “Спарк” трассада ҳаракатланганида ҳар 100 километрга 5,8 литр ёнилғи сарфлайди.

Ташқи кўриниши жиҳатдан янги авлод “Спарк”и аввалгиларидан олд ва орқа қисмлари, шунингдек, ён томонидан “виштамповкалари” билан фарқ қилади. Олд ва орқа бамперлар, радиатор панжараси, олд асосий чироқ ва фонарларнинг шакли ўзгарган. Chevrolet янги модель интерьери суратларини эълон қилганича йўқ.

Қоида тариқасида, янги компакт-кар сенсор экранли янги авлод MyLink мультимедиа тизими билан таъминланади. Қўшимча янги таъминот сифатида олд тўқнашувлар олдини олиш тизими, йўл чизиғини кузатиб бориш тизими ва кўринмас зоналарни мониторинг қилиш тизими, шунингдек, орқа томонни кўрсатиш камера ўрин олган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1