1

Пойтахтимизда Польша автобус-трансформерлари пайдо бўлиши мумкин

HI-TECH 16.04.2015, 14:43
Пойтахтимизда Польша автобус-трансформерлари пайдо бўлиши мумкин

Польшанинг автобус, тармвай ва троллейбуслар ишлаб чиқарувчи Solaris Bus & Coach S.A. йирик компанияси Ўзбекистонни ўзининг жамоат транспорти линейкасини етказиб бериш учун истиқболли бозор сифатида кўриб чиқмоқда. Жорий ҳафтада компания делегацияси Тошкент ҳокимиятида музокаралар ўтказиб, унда томонлар жамоат транспорти шаҳар тизимининг асосий эҳтиёжлари ва уларни қондириш бўйича Solaris имкониятларини муҳокама этишди, деб ёзмоқда Uzbekistan Today маълумотлари асосида telegraf.uz.

“Тошкентга иш куни боши ва охирида тирбандлик муаммосини ҳал қила оладиган автобус шакли керак”, - деди Solaris Bus & Coach S.A.  савдо ва лойиҳалар бўлими раҳбари Пауло Сантос. Унинг айтишича, компания зарур бўлганда ажрала оладиган ва сутканинг юкланмаган вақтида йўловчилар оқимига созланадиган ва йўналиш ҳаражати қопланишини ошира оладиган автобусни етказиб бера олади.

“Фойдаланиладиган автобуслар суюлтирилган газ асосида ишлаши керак. Компаниямиз бундай автобус тақдимотини ўтказди ва Польшага заводларимиздаги ишлаб чиқаришда биз фойдаланадиган ечимларни ўрганиш учун Ўзбекистон томонини таклиф қилди”, - дея маълум қилди Сантос.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1