АсосийЖИНОЯТ

Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки валюта муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон туманларида яшовчи уч нафар фуқаро қалбаки 100 долларлик купюралардан иборат жами 100 минг АҚШ долларини 40 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ушбу шахслар қалбаки 80 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Терговга қадар ўтказилган текширувларда мазкур қалбаки пуллар хорижда тайёрлангани ва аylanма йўллар орқали мамлакатга олиб кирилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар