1

Андижонлик талаба “Электрон ёритгичли ҳасса, палма, рюкзаг, қувватлагич, ҳамён” ҳамда “Ёритгичли кўзгу” каби 10дан зиёд ихтирол

HI-TECH 17.04.2015, 11:38
Андижонлик талаба “Электрон ёритгичли ҳасса, палма, рюкзаг, қувватлагич, ҳамён” ҳамда “Ёритгичли кўзгу” каби 10дан зиёд ихтирол

Андижон машинасозлик институти иқтидорли талабалари конструкторлик бюросида талабалар бугунги куннинг долзарб муаммолари ечимига илмий лойиҳалари билан салмоқли ҳисса қўшмоқда. Институтнинг “Автоматика ва электротехнологиялар” факультетида ижодий изланишлар олиб бораётган иқтидорли ёшлар Фарҳод Маҳмудов, Нуруллохон Муродхонов, Улуғбек  Исмоновлар биргаликда микроГЭС  устида иш олиб бораётган бўлсалар, Нодирбек Абиджанов шамол ёрдамида энергия олиш бўйича ишланган уйнинг нусхасини яратди. Шунингдек, Муҳриддин Шарипов ҳамда Муҳаммадамин Умматалиевлар шамол энергияси ёрдамида кичик ҳажмли чироқларни нурлантирадиган қурилмалар ихтиро қилишди, деб хабар беради telegraf.uz нашри.

Шунингдек, Балиқчи индустриал педагогика коллежининг иқтидорли талабаси, 10 дан ортиқ лойиҳалар эгаси Шаҳризод Мусабоевнинг изланишлари давомида  йўл ҳаракатида қўл келадиган “Ёритгичли йўл белгиси”, ташкилот ва ўқув биноларининг ташқи кўринишини безаб турадиган “Электрон палма” дарахти, кексаларга ёрдам берадиган “Электрон ёритгичли ҳасса”, давлат божхона идораларида қўллашга мўлжалланган “Ёритгичли кўзгу”,  сайёҳларга амалий кўмак берадиган “Электрон рюкзаг”, мобиль алоқа воситаларини йўл-йўлакай қувватлашга мўлжалланган “Электрон қувватлагич” ва тўловларни амалга оширишда оммалашган пластик тўлов карталарининг маблағ миқдорини аниқлаб берадиган “Электрон ҳамён” каби ихтиролари барчани лол қолдирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1