1

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилмоқчи

СИЁСАТ 09.05.2020, 19:29
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилмоқчи

Шу йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконферецалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.

Тадбир чоғида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг амалга оширилиши ва 2020 йил учун режалар, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1