Шаҳрисабзнинг “Қушховуз” маҳалла фуқаролар йиғинида котиба бўлиб ишловчи М.М. исми аёл бир нечта фуқарога нафақа пулларини чиқариб беришни ваъда қилиб, ҳар биридан 300 минг сўмдан пул олган. У эҳтиёжманд фуқаролардан нафақа белгилаш эвазига олган 30 млн сўм маблағни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
"Тадбиркор" котиба М.М, маҳалладошлари ва "Оқ олтин МФЙ да яшовчи фуқароларнинг пулларини 2019 йилнинг 10 февраль кунидан 2020 йил 6 февраль кунига қадар бир йил давомида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келган.
Айни пайтда котиба аёл ўз ишларидан пушаймон бўлиб, қаттиқ афсус чекмоқда. Унга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-м. 3-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Кўриб турганингиздек ўзганинг ҳаққига кўз олайтирганлар бир кун келиб, албатта, Қонун олдида жавоб беради. Бунинг устига сирлари очилиб, маҳалла-кўй, эл-юрт олдида бир умр юзи шувит бўлиб қолади.