Сурхондарёда прокурор пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЕРС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.