АсосийJinoyat

Фарғонада бир гуруҳ фирибгарлар ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида сотиб юборди

'Фарғонада бир гуруҳ фирибгарлар ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида сотиб юборди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида  Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли Янги Аср кўчасидаги хонадонни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тақдим қилиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар