1

«Яшил» ҳудудлар «қизил»га айланиши эҳтимоли бор

СИЁСАТ 26.05.2020, 20:32
«Яшил» ҳудудлар «қизил»га айланиши эҳтимоли бор

Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар вазиятга қараб «қизил» сифатида белгиланиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида тўхталиб ўтилди.

«Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.

Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини «касаллик тугади» деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

Бугунги кунда 40та туман (шаҳар) «қизил», 45таси «сариқ» ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, Навоийда 57та, Самарқандда 73та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин», деди президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1