АсосийHi-tech

Ўзбекистонда 120 дан зиёд интернет-провайдер ва операторларга лицензия берилган

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кенг полосали технолгиялардан фойдаланишни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказди. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 120 дан зиёд интернет-провайдер ва операторга лицензия берган. Уларнинг ўндан ортиғи кенг полосали технологиялар асосида хизмат кўрсатмоқда. Мазкур технология юқори тезликда ишлайдиган интернет билан биргаликда абонентларга видеотелефония, интернет-телевидение хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, HDTV-каналлари кўрсатувларини қабул қилиш ҳамда бошқа телекоммуникация хизматларидан баҳраманд бўлиш имконини беради. 

 

    Бошқа янгиликлар