1

Бразилия суди Whats App`ни блокировка қилишни талаб қилди

HI-TECH 17.12.2015, 11:28
Бразилия суди Whats App`ни блокировка қилишни талаб қилди

Бразилия суди алоқа операторлари бутун мамлакат ҳудудида WhatsApp ижтимоий тармоғини 48 соатга блокировка қилиб қўйиши юзасидан қарор чиқарди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, WhatsApp мессенжерини блокировка қилиш ишлари бугун тонгда бошланган. Алоқа компаниялари анчадан бери ҳукуматдан WhatsApp`ни вақтинча блокировка қилиб қўйишни талаб қилган эди. Уларнинг фикрича WhatsApp мобил алоқа сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.  

Оммабоп мессенжерни блокировка қилиш ишлари жиноий иш юзасидан ўтказилаётган текшириш ишлари доирасида амалга оширилганлиги таъкидланмоқда.

Бундан аввал Сингапур банки WhatsApp фойдаланувчиларини янги турдаги вирусдан огоҳлантиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1