Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Оппоқович Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди.
Қайд этилишича, мукофот давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, халқнинг маданий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилишдаги хизматлари учун берилган.
Шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳам мазкур мукофотга муносиб деб топилган.
Азиз Тўраев давлат мукофоти билан таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан тақдирланди.






