Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар бермоқда. Ўтказилган тезкор тадбир давомида Денов туманида яшовчи фукаро У.Х. 155 дона гугурт қутисига жойлаган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини “Х” исмли мижозга 54 000 000 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ушланди. Тезкор ходимлар томонидан сотувчи ва мижоз жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. | |
10.10.2020 19:58
Сурхондарёлик оғуфуруш қўлга олинди
