АсосийJinoyat

Уйни "тозаловчи" лўли аёл қўлга олинди

'Уйни "тозаловчи" лўли аёл қўлга олинди'ning rasmi

2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида яшовчи Насиба А,ни алдаб 12.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини қўлга киритган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича лўли аёл жабрланувчининг уйига дуо ўқилганлиги айтиб, қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувлик қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўйган ва уйини “тозалаб” беришни айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг кўрсатилган фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Гулчехра М., содир этганлиги аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар