Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Канаданинг қадимий университетларидан бири Dalhousie University билан ҳамкорликни стоматология соҳасида бошлаяпти.
2021 йил 15 январда бўлиб ўтган онлайн учрашувда Миллий палата раиси Ровшан Изамов Dalhousie University университетининг стоматология факультети декани Бенджамин Дэвис билан музокара олиб борди.
1818 йилда асос солинган Dalhousie University бугун 13та факультетда 180дан зиёд ўқув дастурларига эга, жумладан стоматология факультетида ҳам. Университет илмий-тадқиқот сегментида давлат миқёсида пешқадамлик қилаётган Канада ОТМлариниг U15 гуруҳига киради. Dalhousie Universityнинг умум тан олинган ютуқлари тиббиёт билан, стоматология билан, шунингдек IT-менежмент билан, океанология билан, генли инженерия ва бошқа йўналишлар билан боғланган.
Миллий палата ўзининг ташкил топган дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига энг яхши халқаро тажрибаларни киритиш бўйича Дастурни амалга ошириб келяпти. Мазкур Дастурнинг аҳамиятли томони соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлашда катта тажрибага эга, энг сўнги стандартлар, методологиялар ва ишланмалар асосида дарс ўтадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликдадир.
Учрашув давомида Р. Изамов таъкидлаганидек, муҳокама этиладиган ҳамкорликнинг асосий мақсади — таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва Ўзбекистон стоматологларининг малакасини оширишдан иборат. У шунингдек, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда энг ривожланган тиббиёт олийгоҳларидан бири Тошкент стоматология институти (ТДСИ) эканлигини ҳам таъкидлади. Хусусан, 2020 йил сўнгида Испанияда мазкур ОТМнинг филиали очилди.
Ўз ўрнида Б.Дэвис Dalhousie University вакиллари дунёниинг ҳар хил мамлакатлари мутахассисларига Канада стандартлари бўйича сифатли таълим бериш йўли билан халқаро муносабатни яхшилаш устида мақсадли ишлар олиб бораётгани ҳақида сўзлади.
Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг турли имкониятларини, жумладан талабалар, ординаторлар ва амалиётчи шифокорлар учун телетиббиёт воситасида лекциялар ва мастер-класслар, офлайн ва онлайн форматда таълим конференциялари ташкил этиш масалаларини муҳокама этдилар. Жумладан ТДСИга халқаро аккредитацияни жорий этиш, шифокорлар малакасини ошириш бўйич курслар ташкил этиш шартлари борасида сўз юритилди.
Ҳамкорлик давомида Миллий палата қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назорат қилади ва зарур ёрдамлар кўрсатади. Бу мазкур давлат тизимининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Учрашув давомида «Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни жалб этишга бугунги кунда давлат раҳбарияти даражасида жуда катта аҳамият бериляпти. Республика ҳаёт фаолиятининг ҳар хил соҳалари, жумладан тиббиёт учун мутахассислар тайёрлашнинг сифатли даражаси Инновацияларнинг муҳим аспекти саналади», — деб таъкидлади Р. Изамов.
Томонлар вазиятнинг COVID-19 билан боғлиқ бугунги ҳолатини инобатга олган ҳолда 3-6 ойлик онлайн курсларни ёки сертификат бериш шарти билан стоматология соҳасида ёш мутахассислар учун таълим видеоконференциялари сериялари ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришдилар.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати