2021 йил 6 февралъ куни интернет ижтимоий тармоқларида “Зовур” дан жасад топилди" сарлавҳали ҳабар тарқалди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.
“2021 йил 6 февралъ куни Яккабоғ тумани ИИБга келиб тушган ҳабарга кўра "Чўмич" МФЙ ички томонидан оқиб ўтувчи зовурдан Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ж.С.нинг жасади топилган. Воқеа жойига тергов тезкор гуруҳи чиқарилган ҳамда ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этамиз”,– дейилади ИИБ ахборотида.