АсосийJinoyat

Сурхондарёда “Марихуана”нинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Сурхондарёда “Марихуана”нинг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва Миллий Гвардия  бошқармаси ходимлари билан хамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси “Даракчи.уз”га хабар берди.

Хабарда айтилишича, Денов туманида фуқаро Т.Ш.нинг яшаш хонадони холислар ҳамда “Лестор” лақабли хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, хизмат ити хонадон ичида жойлашган диванга белги берганлиги сабабли ушбу диван текшириб кўрилди. Натижада, диваннинг ички қисмида 4 дона гугурт қутилари ичида 37 та қоғоз парчасига ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Шундан сўнг фуқаро Ш.Т. ушбу гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни бошқа бир фуқаро С. Н. дан олганлиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилди.

Денов тумани ҳудудида фуқаро С.Н. 2 дона гугурт қутиларга қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга хар бир қутисини 350 минг сўмдан жами 700 минг сўмга сотмоқчи бўлиб олиб келган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди ва эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганда қора рангли курткасининг чўнтагидан яна 2 дона гугурт қутиларга қадоқланган ўткир хидли, яшил рангли “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди. 

Тезкор тадбир давомида олинган жами “марихуана” гиёҳвандлик воситалари экспертизадан ўтказилганда соф оғирлиги 37,02 граммниташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар