АсосийJinoyat

Наманганда ИИБнинг “102” тизимига ёлғон маълумот берган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

'Наманганда ИИБнинг “102” тизимига ёлғон маълумот берган шахсга нисбатан жиноят иши очилди'ning rasmi

Жорий йил 8 февраль куни Наманган вилоят ИИБнинг “102” тизимига, Уйчи туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро мурожаат қилган. Мурожаатда шу куни соат 20:00 ларда таниши "Дамас"ни "Нексия 2" қувиб келиб, Уйчи тумани ҳудудида қисиб тўхтатиб, 500 АҚШ доллари ва “Редми 9” русумли уяли телефон аппаратини олиб кетиб юборганлигини маълум қилган. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мурожаатчи жиноят ҳақида била туриб, ёлғон хабар берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар