АсосийJinoyat

Тошкентда 1,3 млрд. сўмлик шиналарнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Тошкентда 1,3 млрд. сўмлик шиналарнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан  Қўқон шаҳрида фаолият олиб борувчи корхона номига келтирилган 2 та юк контейнерлари божхона кўригидан ўтказилганда, юк контейнерларида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан  ортиқча жами 421 дона қиймати 154,5 млн сўмлик автомобиль шиналари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, яна бир ҳолатда эса, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир корхона номига келган 4 та юк контейнерлари кўздан кечирилганда, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча  қиймати 427 млн сўмлик 1221 дона автомобиль шиналари товарлари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан“Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликдаФарғона вилоятида фаолият юритувчи корхона номига келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганида,  йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 930 млн сўмлик 3780 дона “велосипед шиналари” ҳамда 49418 дона “велосипед камералари”борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхон органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар