АсосийJamiyat

Тошкентда бесоқолбозларга қарши ўтказилган митинг тафсилотлари эълон қилинди

'Тошкентда бесоқолбозларга қарши ўтказилган митинг тафсилотлари эълон қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкентда бесоқолбозларга қарши митинг ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, бугун, 28 март куни тахминан соат 15.00-15.15 ларда Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони олдида 3-4 нафар фуқаролар Т.С. исмли йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган. Ушбу фуқароларга 20-25 нафар бошқа шахслар қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этишган.
Воқеа жойида хизмат қилаётган Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий Гвардия ходимларининг аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низонинг оммалашиб кетишининг, шунингдек бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинган ҳамда ҳеч кимга шикаст етмаган.
Жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар