АсосийJinoyat

Шароф Рашидов туманида кредит маблағларини талон-торож қилганларга нисбатан жиноят иши очилди

'Шароф Рашидов туманида кредит маблағларини талон-торож қилганларга нисбатан жиноят иши очилди'ning rasmi

Шароф Рашидов туманида “A.Q.” хусусий корхонаси раҳбари О.Ж. ва бошқалар корхонага банк муассасасидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 185 млн сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек О.Ж. фуқаро Н.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйгач катта даромад олишга ваъда бериб, эвазига унинг 162 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар