Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Ангрен шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Текширув натижаларига кўра, “C.” МЧЖнинг 2020 йил сентябрь ойида лавозимдан озод этилган собиқ раҳбари С.Қ. “Мобил-банкинг” хизмати иловаси орқали жорий йилнинг февраль ойига қадар МЧЖ ҳисоб-рақамидаги 605,6 млн сўмни ўз эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.