1

Японияда робот – гуманоид ўрта мактабга ўқишга қабул қилинди

HI-TECH 13.04.2016, 12:25
Японияда робот – гуманоид ўрта мактабга ўқишга қабул қилинди

Япониянинг Васэда шаҳридаги ўрта мактаблардан бирига Pepper робот-гуманоиди расмий равишда ўқишга қабул қилинди

Маълумотларга кўра, робот дуёнда илк марта болалар билан бирга таҳсил олади. Мактабда роботнинг ўқишга қабул қилиниши муносабати билан тадбир уюштирилди. Ўқитувчилар келажакда турли англашилмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун болаларга роботни яхши ўрганиб чиқиш ва у билан бемалол исталган мавзуда суҳбат қуриш имконини берди. 

Робот Pepper`нинг айтишича, у мактабга қабул қилинишини умуман кутмаган эди. Шунингдек, у имкон қадар яхши ўқишга ҳаракат қилишини билдирган. 

Робот нафақат япон тилида, балки инглиз тилида ҳам бемалол гапира олади. Шунинг учун ҳам роботдан инглиз тилидаги дарсларда кенг фойдаланиш режалаштирилган.    

Pepper Aldebaran Robotics ва SoftBank компанияларининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, робот суҳбатдошининг овоз тембридан унинг нимани ҳис этаётганини аниқлай олади. Робот инсонлар билан бирга ҳаёт кечиришга мослаштирилган. У инсоннинг туйғуларини тушунади ва шунга мос равишда ўз эгаси билан суҳбатлашиб, унга маслаҳат бера олади 

Робот Япония техника бозорида ўтган йили сотувга қўйилди. Унинг баҳоси 1,8 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1