1

Шарлиз Терон, Сандра Баллок ҳамда Кейт Хадсон — машҳур ёлғиз оналар

СУҒДИЁНА 15.04.2016, 11:49
Теглар: Аёл, Она
Шарлиз Терон, Сандра Баллок ҳамда Кейт Хадсон — машҳур ёлғиз оналар

Кўп ҳолларда аёлларнинг ўзлари муносабатларга чек қўйиш тарафдори бўлишади, бундан машҳур юлдузлар ҳам мустасно эмас. Қуйида сизларни “Сosmo.ru” нашри томонидан тайёрланган фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган машҳур оналар билан таништириб ўтамиз.
 

Кейт Хадсон
Актриса, 36 ёшда

Кейт икки марта турмушга чиққан. 2000 йилда рок-мусиқачи Крис Робинсонга турмушга чиқди ва улар биргаликда 7 йил умргузаронлик қилишди. Бу вақт мобайнида улар фарзандли бўлишди. 2004 йилда ўғиллари Райдер Расселл Робинсон дунёга келди. Кейт 2010 йилда Muse рок гуруҳининг солисти Мэтт Белл билан танишиб қолади, улар узоқ вақтгача муносабатларини яшириб келишган бўлса ҳам, бу муносабатларнинг ниҳояси тўй билан тугади. 2011 йилда уларнинг оиласида яна бир ўғил Бингем Хоун Белл туғилди. Минг афсуски, бу никоҳ ҳам узоқ умр кўрмади. 2014 йилда улар ажрашишди, Кейт икки ўғли билан ёлғиз қолди. Актрисанинг айтишича, у ёлғиз бўлса ҳам жуда бахтли, ўғилларини ёлғиз ўзи тарбияламоқда, шу билан бирга кинода суратга тушишдан ҳам тўхтагани йўқ.

Холли Берри
Актриса, 49 ёшда

 Холли Берри “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида Оскар мукофотини қўлга киритган илк афроамерикалик актрисадир. У икки маротаба турмушга чиққан. Унинг биринчи фарзанди, қизи Налу Ариэл Обрининг отаси модел Габриэл Обри ҳисобланади. Улар муносабатларини қонунийлаштирмаган эдилар. Ажрашгандан кейин актриса судга мурожаат қилиб, жисмоний ва ҳуқуқий васийликни талаб қилди. Орадан уч йил ўтар-ўтмас Холли яна турмушга чиқишни ният қилди. Унинг бу сафарги турмуш ўртоғи хушсурат актёр Оливье Мартинес бўлди. Уларнинг турмуши икки йил давом этди ва ўғиллари Масео дунёга келди.  

 

Мадонна
Хонанда, 57 ёшда

Хонанда Мадонна “Эрга теккандан кўра, ўзимни поезд тагига ташлайман”, деган бўлишига қарамай, икки марта турмушга чиққан. Илк маротаба актёр Шон Пеннга, кейин эса режиссёр Гай Ричига турмушга чиқди. Унинг Гай Ричидан Рокко исмли ўғли бўлишига қарамай, қора танли Дэвид Банду исмли болакайни боқиб олишган. Уларнинг ажримидан кейин ҳар икки фарзанди Мадонна билан қолган. Мадоннанинг Гай Ричига турмушга чиқишидан олдин ҳам Лурдес исмли қизи бўлган. У ҳозир 20 ёшга кирган. 2009 йили хонанда яна Чифундо мерси Жеймс исмли қизни фарзандликка олиб, кўп болали онага айланди. Фарзандлари унинг ҳаётдан лаззатланиб яшашига халақит қилишмайди, аксинча у янада фаоллашиб, меҳнат қилишдан тўхтамаяпти.

Сандра Баллок
Актриса, 51 ёшда

Сандра илк маротаба 41 ёшида телебошловчи ва мотоцикл ишлаб чиқарувчи Жесси Жеймсга турмушга чиқди. Ўша пайтда ҳамма ёши катта, ўзларини тутиб олган одамларнинг бу никоҳи мустаҳкам бўлса керак деган фикрга келган эди. Улар Луис Бардо исмли болакайни боқиб олишди. Орадан беш йил ўтар-ўтмас матбуотда Жессининг хиёнати ҳақидаги мақолалар пайдо бўла бошлади. Шундан кейин улар ажрашишга қарор қилишди. 2015 йилнинг декабрь ойида Сандра Лайла исмли қизчани боқиб олди, ҳозир қизча тўрт ёшга кирган. Сандра болалар уйига бориб, илк маротаба Лайлага кўзи тушганда у ўзининг қизи эканлигини ҳис қилган. Болаларни оилага ўргатиш бироз қийин кечганлигини Сандра тан олади. Лайла биринчи марта унинг оиласига қадам қўйганда ҳаммадан, шу жумладан Сандранинг ўғли Луисдан ҳам бегонасираган бўлса, эндиликда уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди.

Шарлиз Терон
Актриса, 40 ёшда

Шарлиз Терон ва Шон Пенн атрофидаги миш-мишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Айни кунларда актриса Шон Пенн билан нима учун ажрашиб кетганлигини изоҳлади. Ажрашувга Шоннинг Шарлизнинг болаларини тан олмагани, яна бир болани боқиб олишга қарши бўлгани сабаб бўлган. Шарлиз Шондан бундай жавобни кутмаганини билдирди, фарзандларига нисбатан Шонда меҳр уйғонмаганлиги унинг ажрашишга қарор қилишига важ бўлди. Шарлиз Шон билан ажрашганидан кейин Августа исмли қизчани боқиб олди.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1